Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
БМТ бош котиби Мали ва МАРда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
11:14 / 09.08.2015
1626

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Малидаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганларнинг, шунингдек, Марказий Африка Республикасида ўлдирилган угандалик тинчликпарвар кучлар хизматчиларининг оилаларига ўз ҳамдардлигини билдирди.

Малининг Севара шаҳрида жойлашган БМТнинг кўп ихтисосли комплекс миссиясига уюштирилган ҳужумда беш киши ҳалок бўлди. Улар орасида Украина, Непал, Мали ва МАР фуқаролари бор. Меҳмонхонани тозалаш операцияси давомида тўрт нафар ходим озод қилинди.

Шу куннинг ўзида Руанда тинчликпарвар кучлари ҳарбий хизматчиси ўз ҳамкасбларига қарата ўт очди. У 4 ҳамкасбини ўлдириб, 8 нафарини яралади, сўнг ўз жонига қасд қилди.

БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик Пан Ги Мун номидан барча ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирди.


Улашинг
  • Теглар:
Top