8378.18 USD +22.00

9518.45 EUR -63.58

126.33 RUB +1.36

10785.2 GBP +55.06

19:02 / 09.08.2015 6439

Бухорода остин-устин чорраҳаларга эга ҳалқа йўли қурилмоқда

Бухоро туманида М-37 “Самарканд-Бухара-Туркменбаши” автойўлининг 241-261 км участкасини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.
Қурилиш ишларига ўнлаб замонавий техника бирликлари ва юзлаб ишчи мутахассислар жалб қилинган. Янги йўллар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш баробарида юк машиналарининг шаҳар ичига кирмай ўз йўналишидан юришини таъминлаб беради.
“Бухороавтойўл” йўл эксплуатацияси минтақавий ташкилоти вакили Ж. Валиевнинг сўзларига қараганда, реконструкция мобайнида автомагистраль кенглиги 25 м га, юк кўтариш қуввати эса 13 тоннага етади.
Улкан кўприк билан бир қаторда йўл бўйи инфраструктураси, замонавий меҳмонхоналар, автотураргоҳлар, газ қуйиш шохобчалари ва техник хизмат кўрсатиш нуқталари қурилмоқда.

Теглар

Top