Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дональд Трамп сиёсий маслаҳатчисини ишдан бўшатиб юборди
09:50 / 09.08.2015
2071

Миллиардер Дональд Трамп сиёсий масалаҳатчиси Рожер Стоунни ишдан бўшатиб юборди. Бу ҳақда унинг сайлов штаби вакили CNN телеканалига гапириб берди.
“Мистер Трамп Рожер Стоунни кеча кечқурун ишдан бўшатди. Бизнинг кампаниямиз муваффақият билан олиб борилмоқда, Рожер эса бу орқали ўзига диққат қаратишга интилмоқда. У ҳақда охирги пайтларда бир қанча мақолалар чиқди, мистер Трамп эса унинг кампанияси АҚШни яна буюкликка олиб чиқишга диққат қаратиши лозим деб ҳисоблайди”, – деди сайлов штаби вакили.
Ўз навбатида, бир неча йил мобайнида миллиардернинг қўлида сиёсий маслаҳатчи бўлиб ишлаган Рожер Стоун Твиттердаги саҳифаси орқали аслида унинг ўзи Трампни ишдан бўшатганини ёзди.
Унинг фикрича, миллиардер мунтазам равишда уюштириб турадиган жанжаллар сайлов кампаниясининг асосий йўналишлари ва бош мақсадини сояда қолдириб келмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top