Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Лавров ИШИДга қарши курашда икки хил стандартлардан воз кечишга чақирди
19:27 / 09.08.2015
5546

Россия ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашда иккиламчи стандартлардан воз кечиш керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.
“Биз Жон Керри билан президенти Путиннинг ИШИДга қарши ягона мувофиқлаштирувчи иттифоқ шакллантириш борасидаги ташаббусини муҳокама қилдик, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости. – Бошқа барча вазиятларда бўлганидек, биз шунчаки ортиқча ёндашувларни олиб ташланшни, агарда ИШИДнинг халифалик яратиш бўйича ниятлари амалга ошимаслигини истасак, икки хил стандартлардан воз кечишни, террорчиларни бир ўринда яхши, бир ўринда ёмон дейишдан воз кечишни истаймиз. Агар террорчилар бирор диктаторни ағдариш учун ҳаракат қилаётган бўлса, бунга кўз юмиш мумкин, ишини қилсин, кейин гаплашамиз. Айнан шунақа ёндашув бизларга маъқул эмас”.


Улашинг
  • Теглар:
Top