8395.15 USD -6.38

9510.03 EUR -113.08

127.67 RUB -0.68

10869.2 GBP -122.52

08:53 / 09.08.2015 1665

Марсело Бьелса 1-турдаги мағлубиятдан кейиноқ "Марсель" бош мураббийлигидан истеъфога чиқди

«Марсель» бош мураббийи Марсело Бьелса Франция чемпионати 1-турида «Кан»дан қабул қилинган мағлубият (0:1)дан кейиноқ истеъфога чиқди.

60 ёшли аргентиналик мутахассис бу ҳақда ўйиндан кейинги матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

"Мухлисларга раҳмат, улар мен ишга келган илк кунданоқ қўллаб-қувватлаб туришди. Лекин энди мен кетишим керак. Мен Франциядаги фаолиятимни якунлайман ва ватаним Аргентинага қайтаман", дейди Бьелса.

Эслатиб ўтамиз, Бьелса 2014/15 йилги мавсум бошида «Марсель» бош мураббийи этиб тайинланган ва мавсумни тўртинчи ўринда якунлаган эди.

Ёзги трансферлар вақтида жамоанинг асосий футболчилари Дмитри Пайе "Вест Хэм"га, Андре Айю "Суонси"га, Андре-Пьер Жиньяк Мексиканинг "Тигрес" жамоасига сотиб юборилганди. Жамоада узоқ йиллардан буён ўйнаб келган Род Фанни эса "Ал-Араби"га йўл олганди.

Теглар

Top