Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пакьяо: Мэйуэзер билан реваншга яхшилаб тайёрланаман
19:09 / 09.08.2015
2332

Филиппинлик машҳур боксчи Мэнни Пакьяо америкалик рақиби Флойд Мэйуэзер билан реванш учрашуви ўтказилган тақдирда бунга ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлик кўришини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Fightnews сайти хабар бермоқда.
Охирги учрашувда Мэйуэзер 66.68 кг гача бўлган вазндаги учта камарни бирлаштирди, булар Халқаро бокс ташкилоти, Халқаро бокс уюшмаси ва Халқаро бокс кенгаши камарларидир. Бунинг учун у 3 май куни Пакьяо билан Лас-Вегасда учрашув ўтказди. Кўпгина экспертлар томонидан “аср жанги” деб аталган учрашув америкалик боксчи фойдасига ҳал бўлди. Аммо 7 июльл куни Мэйуэзер Халқаро бокс ташкилоти камаридан маҳрум қилинди.
“Мен кейинги йил Мэйуэзер билан рингга чиқишни истайман. Мен бунга руҳан ва жисмонан тайёр бўламан. Мен биринчи жангдагига нисбатан яхшироқ жанг қиламан”, – деди Пакьяо.
Мэйуэзер, ўз навбатида, 2015 йили профессионал карьерасини якунлаши мумкинлигини айтган эди. 12 сентябрь куни у Лас-Вегасда ватандоши Андре Барто билан жанг ўтказади.
“Бу жанг жуда қизиқ кечишидан аминман. Барто жуда кучли ва тезкор боксчидир”, – деди Пакьяо, бу учрашувга муносабат билдираркан.


Улашинг
  • Теглар:
Top