8226.1 USD +18.06

9470.71 EUR -19.43

125.76 RUB +1.91

10751.5 GBP -45.35

07:45 / 10.08.2015 1610

АҚШдаги супермаркетда 13 киши ис газидан заҳарланди

АҚШнинг Флорида штати Эвалон-парк шаҳридаги Walmart супермаркетида 13 харидор ис газидан заҳарланди, деб хабар бермоқда Orlando Sentinel нашри.
Харидорлар дўкондаги датчиклар ис гази концентрация меъёрдагидан анча ошиб кетганини кўрсатганидан кейин дарҳол эвакуация қилинди. 7 нафар киши шифохонага юборилди, қолганлар эса шифохонага боришни истамаганлари сабабли уларга шу ернинг ўзида ёрдам кўрсатилди.
Ўт ўчириш-қутқарув хизматининг маълумотларига кўра, қутқарувчилар бино ичидаги ис гази даражаси меъёрдагидан бир неча баробар ошиб кетгани туфайли унинг ичига бир неча соат давомида кира олмаганлар.
Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат супермаркетда бир кун аввал олиб борилган газ билан пайвандлаш ишларида хавфсизлик техникасига риоя қилинмагани оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин.

Теглар

Top