8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

19:02 / 10.08.2015 2342

Эмодзи ва haha Facebook’да LOL устидан ғалаба қозонди

Facebook мутахассислари ижобий ҳиссиётларни ифодалаш усулларини ўрганиб чиқиб, LOL (laughing out loud) қисқартмаси матнда кулгуни ифодалаш учун деярли қўлланилмаслигини аниқлади. Ҳисоботнинг тўлиқ матни Facebook Research саҳифасида чоп этилди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 1.9 фоизи LOL қисқартмасидан фойдаланиши аниқланди. 51.4 фоиз фойдаланувчи эса унинг ўрнига haha мемидан фойдаланади. Иккинчи ўринда эса 33 фоизлик кўрсаткич билан турли эмодзи-смайллар турибди.
Hehe 13 фоиз билан учинчи ўринни олди.

Теглар

Top