Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эпидемик вазиятлар мураккаблашганда Ўзбекистонга кириш пунктлари ташкил этилди
15:19 / 10.08.2015
2684

Ўзбекистон ҳукумати томонидан эпидемик вазиятлар кучайганда ва чегарадош мамлакатларда радиацион, биологик ва кимёвий таҳдидлар вужудга келганда Ўзбекистонга кириш учун пунктлар ташкил этиш бўйича қарор тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда қуйидаги пунктлар ўрин эгаллаган:
Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт;
Термиз шаҳридаги дарё порти (Сурхондарё вилояти);
Келес темир йўл станцияси (Тошкент вилояти);

Қуруқликдаги чегара назорат ўтказиш пунктлари: «Сариосиё — автойўл» ива «Термиз — автойўл» (Сурхондарё вилояти), «Яллама — автойўл» ва «Ойбек — автойўл» (Тошкент вилояти), «Олот — автойўл» (Бухоро вилояти), «Дўстлик — автойўл» (Андижон вилояти).
Ҳужжатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро тиббий санитар қоидаларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича миллий координатор сифатида белгиланди.

Чунончи, миллий координатор халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолатлар юзага келган тақдирда, 24 соат ичида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти алоқа пунктларини республика ҳудудидаги барча ҳодисалар ҳақида хабардор қилишни ўз бўйнига олади.

Шунингдек, у давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, вазирлик ва идораларни республика ҳудудини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, биринчи навбатда, эпидемиологик назорат, ҳисобот ва ўтиш пунтклари тўғрисидаги зарур ахборотлар билан таъминлайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top