8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

07:18 / 10.08.2015 2299

Истанбулда полиция маҳкамасидаги портлаш оқибатида 7 киши яраланди

10 августда Истанбулнинг Султонбойли туманидаги полиция маҳкамасида юз берган портлаш оқибатида камида 7 киши – 5 нафар полициячи ва 2 нафар фуқаро яраланди. Бу ҳақда Hurriyet газетасининг электрон версияси хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, полиция маҳкамасининг уч қаватли биносида маҳаллий вақт билан соат 01:00 атрофида портлаш юз берган. Оқибатда бинода ёнғин чиққан. Айни пайтда воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам бригадалари иш олиб бормоқда. Полиция ҳужумни уюштирган жиноятчиларни қидирмоқда.

 

Теглар

Top