Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нью-Йорк полицияси янги электрошокерлар сотиб олишни режалаштирмоқда
23:59 / 10.08.2015
2263

Нью-Йорк полиция департаменти жиноятчиларни қўлга олишда ноқирғин воситалар арсеналини тўлдириш учун қўшимча электрошокерлар харид қилмоқчи, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Айни пайтда Нью-Йорк полицияси ходимларида 700 шокер, яна мингта шокер захирада мавжуд.

Нью-Йорк полицияси вакилининг таъкидлашича, полиция қурол-аслаҳа сотиб олиш учун 4,5 млн доллар сарфламоқчи. Бу қийматга мингта янги шокёр харид қилиш ҳам киритилган. Бундай қурилманинг бир донаси 500-1000 доллар туради. Ҳозирча эса полициячилар ундан тўғри фойдаланишни ўрганишмоқда.

Айни пайтда электрошокерни фақатгина патруль хизмати сержантлари ва қутқарув хизмати ходимлари ишлатишлари мумкин. Вақти келиб улардан патруль хизмати полициячилари ҳам фойдаланишлари мумкинлиги тахмин қилинмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top