8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

16:17 / 10.08.2015 2115

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа вазирликлари хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Мудофаа вазирликлари минтақавий хавфсизлик ва Шимолий Корея ядровий дастури масалаларини муҳокама қилади.

Yonhap ахборот агентлигининг Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар беришича, чоршанба куни Ўзбекистонга вазирликнинг Халқаро сиёсат бўйича бош директори Юн Сун Ги ташриф буюради.

Агентлик “Мудофаа вазирликлари вакилларининг мазкур музокаралари Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларининг кучайишига хизмат қилади”, дея вазирлик вакили сўзларидан иқтибос келтириб ўтди.

Теглар

Top