Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин Марказий банкнинг рублни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатларига баҳо берди
19:38 / 10.08.2015
4882

Россия президенти Владимир Путин Марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина билан учрашув чоғида банк миллий валюта мустаҳкамлаш йўлида “қатъий” курашиб келаётганини маълум қилди.
“Марказий банк миллий валютани мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда, ҳарқалай, бизнинг молиявий тизимимиз барқарорлиги учун курашмоқда. Сиз бу йўлдан қатъият билан кетаётганингизни кўриб турибман”, – унинг сўзларини келтиради РБК нашри.
Шунга қарамай, рубль курси тушишда давом этмоқда.
11 августга банк томонидан долларнинг курси 64,4977 рубль деб белгиланди. Шу тариқа, ўтган кун билан қиёслаганда рубль қиймати 1.02 фоизга камайди. Евронинг рублга нисбатан расмий курси 1.34 фоизга кўтарилиб, 70.7540 рублни ташкил этди.


Улашинг
  • Теглар:
Top