8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

12:55 / 11.08.2015 2203

АҚШлик 90 ёшли қария ўз рафиқасини ёнаётган уй ичидан ногиронлар аравачаси ёрдамида олиб чиқди

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида 90 ёшли Артур Шнайдер ўзининг 89 ёшли рафиқасини тутун ичида қолган уй ичидан ногиронлар аравасига ортган ҳолда олиб чиқиб, қутқариб қолди.
ABC News нашрида ёзилишича, бу уйга чақмоқ урилиши натижасида ёнғин келиб чиққан эди.
Артур Шнайдернинг айтишича, у Паркинсон хасталигига чалинган рафиқаси Роузмарини аравача орқали узоқ масофага қандай қилиб олиб юра олганига ўзи ҳам ишонмаяпти. У рафиқасини томгача олиб чиққан, у ерда эса ёрдамга келган қўшнилар кутиб туришганди.
"Менимча, худо бизга куч ғойибдан куч берди", дейди у.
Уларнинг 58 ёшли қизининг айтишича, Артур ва Роузмари Иккинчи Жаҳон урушидан олдинроқ танишган, яқинда уларнинг турмуш қуришганига 69 йил тўлади.
Шнайдерлар оиласида 9 нафар фарзанд ва 21 набира ҳамда 2 нафар эвара туғилган.

Теглар

Top