Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бухорода холасининг уйидан 20 млн сўмлик буюмларни ўғирлаб кетган жиян судланди
16:05 / 11.08.2015
1546

Бухорода холасининг уйидан 20 млн сўмлик буюмларни ўғирлаб кетган жиян судланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, Назокат исмли кекса аёлнинг ягона ўғли хорижда ишлаган, шу боис аёл вақтинчалик ёлғиз ўзи яшаб келган. У туғилган кунини уюштириб, уйига қариндошларини таклиф қилган.

Жияни Гулчеҳра кечаси холасини ёлғиз қолдирмаслигини айтиб, у билан бирга қолган. Меҳмонларни кузатгач, улар ярим тунгача суҳбат қуриб ўтиришган, сўнг Гулчеҳра, холасининг уйқуга кетганлигидан фойдаланиб, унинг ётоқхонада сақлайдиган сандиқчасидан 18.1 млн сўмлик тақинчоқларни ва минг долларни олиб чиқиб кетган.
Бир неча кундан сўнг Назокат уйида ўғирлик содир этилганини аниқлаган ва ИИБга мурожаат қилган. ўтказилган тезкор тадбир натижасида жиноятни унинг жияни содир этганлиги аниқланган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top