Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
CNN: инвесторлар АҚШ ўрнига Европа ва Японияни танлашмоқда
22:38 / 11.08.2015
2503

Инвесторлар АҚШдаги активларини Европа ва Япония фойдасига олиб чиқиб кетишмоқда, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Телеканалнинг маълумотларига кўра, АҚШдан капиталнинг чиқиб кетиши ярим йил ичида 64 млрд долларни ташкил қилди. Бу орада Европа ва Япония активларига умумий капитал оқими 158 млрд долларни ташкил қилди.

Бу ҳолат 2014 йилда бошланган эди, бироқ бундай катта миқёсларга ҳозирда эришди.

Телеканалнинг маълум қилишича, капиталнинг чиқиб кетишига АҚШ активлари даромадлилигининг пасайиши ва ўз қайишқоқлигини йўқотган ва қайта молиялаш ставкасини оширишни истамаётгани учун танқид қилинаётган АҚШ Федерал захира тизимининг сиёсати асосий сабаблардан бири бўлмоқда.

Бунга параллел равишда Япония ва Европа регуляторлари ўз иқтисодиётларини ривожлантиришга миллиардлаб пуллар киритмоқдалар ва бу ўз навбатида уларнинг инвестицион жозибадорлигини оширади. Шунингдек, Европа ва Япониянинг жозибадорлигига ушбу мамлакатларнинг экспортга йўналганлиги ҳам қўшимча омил бўлмоқда.  


Улашинг
  • Теглар:
Top