Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ИҲТ муассасаларининг йиғилишида терроризм ва экстремизмга қарши кураш масаласи муҳокама этилади
19:45 / 11.08.2015
3160

11 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти қароргоҳида “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш” мавзусида йиғилиш ўтказилади.

ИҲТ таркибидаги муассасалардан бири – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти – ISESCO хабарига кўра, мазкур йиғилишда, терроризм ва экстремизмнинг асосий сабабларини ўрганиш, терроризмга қарши курашда ёшларнинг ўрни беқиёс экани ва бу борада уларга тушунтириш ишларини олиб боришнинг аҳамияти, борасида сўз юритилади.

Шунингдек, йиғилишда терроризм ва экстремизмга қарши курашувчи муассасалар фаолиятларини янада кучайтириш ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотига қарашли ташкилотларнинг мазкур соҳадаги ҳамкорликларини мувофиқлаштиришга доир масалалар ўрганиб чиқилади.

Тадбирда ISESCO`нинг ташқи алоқалар ва ҳамкорлик масалалари бўйича мудири, доктор Мустофо Аҳмад Али, терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашишда ИҲТнинг ўрни ҳамда бу борада ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар борасидаги маърузаси билан иштирок этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top