8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

03:38 / 11.08.2015 3271

Лондонда аниқланган Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба кўчалардаги ҳаракатни тўхтатиб қўйди

Лондоннинг шимоли-шарқий қисмида Иккинчи жаҳон уруши давридаги портламай қолган бомба аниқлангандан кейин полиция ён-атрофни ўраб олди, деб хабар бермоқда SkyNews.

“Бизни Бетнал Грин туманидаги қурилиш майдончасида, аниқроғи Темпл-стрит ва Олд Бетнал Грин-стрит кўчалари кесишмасида Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли портламай қолган бомба аниқлангани ҳақида хабардор қилишди. Ён-атроф ўраб олинди, у ерга йўловчилар ва машиналар киритилмаяпти”, деб айтди Тауэр Хэмлетс округи маҳкамаси вакили.

Айни пайтда кўчалар бўйлаб ҳаракат тўхтатиб қўйилган. Transport for London ташкилоти йўлда тирбандлик келиб чиқмаслиги учун 4 та автобус йўналиши схемасини ўргартиришга қарор қилди.

Теглар

Top