Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Манчестер Сити" де Брюйненинг "Вольфсбург" раҳбариятидан ўзини трансфер қилишини сўрашини истамоқда
11:21 / 11.08.2015
1766

"Манчестер Сити" жамоаси бельгиялик 24 ёшли ярим ҳимоячи Кевин де Брюйнени харид қилиш бўйича жиддий шуғулланмоқда.

Немислар жамоаси бу футболчисини қўйиб юборишга рози бўлмаганидан кейин, "шаҳарликлар" футболчининг ўзи бу трансфер амалга ошишида жонбозлик кўрсатишини истамоқда.

The Guardian нашрида ёзилишича, "Манчестер Сити" футболчидан ўз жамоаси раҳбариятига ўзини сотиши кераклиги бўйича мурожаат қилишини сўраган.

Бироз олдинроқ, "Манчестер Сити" бу футболчи учун 35 млн фунт таклиф қилган ва рад жавобини олганди. Эндиликда жамоа бу борада 47 млн фунтлик иккинчи таклиф тайёрламоқда.

"Вольфсбург" Кевин де Брюйне учун 50 млн фунт олишни мўлжаллаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top