Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон ТИВда “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлиги Форумининг 9-йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди
14:45 / 11.08.2015
2391

2015 йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ли Ук Хон билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Жанубий Корея кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йилнинг май ойида Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Учрашувда бўлажак икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ва бошқа қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари, шунингдек, “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлиги Форумининг 9-йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top