Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонда қон ўрнини босувчи суюқлик таркиби ихтиро қилинди
09:53 / 11.08.2015
5101

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги "REKA-MED FARM" Ўзбекистон-Россия-Буюк Британия қўшма корхонаси ходимлари томонидан қон ўрнини босувчи суюқлик таркиби ихтиро қилинди.

Мазкур ихтиро тиббиёт соҳасидаги яратилган янгиликлардан яна бири бўлиб, у аниқ ифодаланган антиоксидант, диуретик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатадиган, гемодинамика, метаболизм, издан чиққан кислотали-асосий ҳолат ва электролит алмашинувини тиклашга, интоксикациянинг ҳар хил турларида ва шок ҳолатларида максимал қисқа муддатларда буйрак функциясини, шунингдек ҳужайра даражасида энергетик алмашинув жараёнларини тиклашга қодир бўлган полифункционал таъсир кўрсата оладиган осмодиуретик қон ўрнини босувчи таркибдир.

Ҳаммуаллифлар - Х.Я.Каримов, Л.Шевченко, Е.Ю.Стафорова ва Е.Л.Кузмичевага ушбу ихтиро учун № ИАП 05053 рақамли патент берилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top