Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Самарқанд вилоятида автобуслар кексалар учун бепул ва чегирмали хизмат кўрсатмоқда
10:40 / 11.08.2015
1698

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида муайян ишларни амалга оширмоқда.

“Хусусан, “Кесаларни эъзозлаш йили муносабати билан Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги «Ziadin avto Sardor» масъулияти чекланган жамиятга тегишли давлат рақами VSh-809 бўлган автобусларда Зиёвуддин – Навоий йўналишида 60дан 70 ёшгача бўлган кексалар учун йўл ҳақи 50 фоизни ташкил этса, 70 ёшдан ошган нуронийларга бепул хизмат кўрсатилмоқда”, дейди МЧЖ раҳбари Р.Ахназаров.

2006 йилда ташкил этилган «Ziadin avto Sardor» МЧЖ айни пайтда 2 та автобус, 1 микроавтобус ва 2та машрут йўналишларда 10та автобус, 15 микроавтобус, 53та “Дамас” русумли автомобил ҳамда 20та енгил таксиларда аҳолига хизмат кўрсатмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top