Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Халқаро Олимпия қўмитасининг собиқ бош директори ФИФАнинг ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари бўлди
22:00 / 11.08.2015
1033

Халқаро Олимпия қўмитасининг собиқ бош директори Франсуа Каррар ФИФАнинг ислоҳотлар бўйича мустақил ишчи гуруҳи раҳбари этиб тайинланди, деб маълум қилинмоқда ФИФАнинг расмий сайтида.    

1989–2003 йиллар мобайнида ХОҚнинг бош директори лавозимида ишлаган швейцариялик Каррар олтита футбол уюшмаси билан маслаҳатлашувдан кейин тайинланди. Футбол уюшмаларининг ҳар бири ислоҳотлар бўйича қўмитага иккитадан вакил тайинлайди. Гуруҳ ярим йил ичида ислоҳотлар пакетини ишлаб чиқади ва ФИФАнинг 2016 йил 26 февралдаги конрессигача уни таклиф қилади. Ислоҳотлар бўйичка қўмита 24-25 сентябрь кунлари ФИФА ижроий қўмитаси олдида ҳисобот беради.  


Улашинг
  • Теглар:
Top