Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Алвес ўзининг тўққизинчи еврокубогини қўлга киритди
08:27 / 12.08.2015
1450

"Барселона" жамоаси 11 август оқшомида Тбилиси шаҳрида ўтказилган Европа Суперкубоги учун ўйинда "Севилья"ни 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу ғалабадан кейин каталонияликларнинг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвес ўзи ғалаба қозонган еврокубок ўйинлари сонини 9тага етказди. У бунгача 3 марта ЕЧЛ финалида, 2 марта УЕФА Кубоги финалида ва 3 марта Европа Суперкубоги финалида ғалаба қозонганди.

Шу тариқа, Алвес бу борадаги рекордчилар "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини (5та ЕЧЛ/Европа чемпионлари кубоги, 4та Европа Суперкубоги) ҳамда "Аякс"нинг собиқ футболчиси Ари Хан (3 марта Европа чемпионлари кубоги, 2 марта Кубок эгалари кубоги ва 4 марта Европа Суперкубоги) билан тенглашиб олди.


Улашинг
  • Теглар:
Top