8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

12:51 / 12.08.2015 3041

АҚШ махсус хизматлари Wi-Fi ёрдамида деворнинг нариги томонини “кўриш”ни ўрганишди

АҚШ махсус хизматлари Лондон университет коллежи олимларининг ишланмалари ёрдамида Wi-Fi модулини такомиллаштириб, инсоннинг қўшни хонадаги хатти-ҳаракатларини кузатиш имкониятига эга бўлишди. Бу ҳақда IEEE Spectrum хабар бермоқда.
Махсус қабул қилгичлар билан жиҳозланган буюмларнинг ҳаракатини нурланиш частотасининг доплер силжишлари орқали кузатиш мумкин. Бу Wi-Fi ва мобил сигналларда акс этади.
Янги технология 25 см ли бетон деворнинг нариги томондаги объектни кузатиш имкониятини беради.
Олимларнинг бу ишланмаси махсус хизматларни қизиқтириб қўйди. Бу технология бино ичидаги террорчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиш ва махсус операциялар самарадорлигини оширишда қўл келиши айтилмоқда.
Ишланма 3-9 август кунлари Техас штатининг Остин шаҳрида бўлиб ўтган маросимда Engineering Impact Award мукофоти билан тақдирланди.

Теглар

Top