Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Австралиялик профессор қўлида интернет учун сунъий қулоқ ўстирди
20:57 / 12.08.2015
5169

Ўзининг био-техник тажрибалари билан таниқли бўлган, Австралиядаги Кертин университети профессори ва рассом, Стеларк тахаллусига эга Сетилос Аркадиу ўзининг чап қўлида интернет-аудитория учун сунъий қулоқ ўстирди, деб хабар бермоқда abc.net.au портали.

Қулоқ Wi-Fi орқали интернетга уланган бўлиб, унинг эгаси Wi-Fi таъсир қилиш доирасида бўлган пайтда микрофондан олинадиган маълумотлар мунтазам интернетга узатилади. Қулоқнинг жойлашган ўрнини GPS орқали аниқлаш мумкин. Бу имконияти чекланган одамларга профессор Стеларк эшитаётган барча нарсани эшитиш имконини беради.

Рассомга ўз танасида сунъий қулоқ ўстириш ғояси 1996 йилда келган, лекин унга сунъий қулоқни тери остига жойлаштиришга рози бўладиган шикофорларни топишга 10 йил керак бўлди.

Қулоқни жойлаштириш операцияси маҳаллий наркоз остида оғриқсиз амалга оширилди. Жарроҳ австралияликнинг териси остига қулоқ кўринишидаги биополимер карсакни жойлаштирди. Сунъий қулоқ тўқималар ва қон томирлари билан қопланишга улгурди, бироқ қон заҳарланиши хавфи туфайли у олиб ташланди.

 


Улашинг
  • Теглар:
Top