Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрон ташқи ишлар вазири: Ливан динларнинг ҳамкорлиги ва террорчиликка қарши кураш намунасидир
09:44 / 12.08.2015
1501

Ливан динларнинг ҳамкорлиги ва террорчиликка қарши кураш ёнма-ён олиб борилаётган давлат намунасидир. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф айтиб ўтди.
Сешанба куни кечаси Зариф Байрутга икки кунлик сафар билан келди. Ташриф чоғида унинг парламент спикери Набиҳ Берри ва ташқи ишлар вазири Жаброн Басил билан учрашуви режалаштирилган. Учрашувларда Ливандаги вазият, Суриядаги ихтилоф ва Эрон ядровий дастури билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
“Ҳар бир инсон ушбу давлатни динларнинг ҳамкорлиги ва террорчиликка қарши кураш уйғунлиги намунаси сифатида тан олиши керак. Эрон Ливан халқи томонида туриб, унинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда турли соҳаларда фаолият олиб боради”, – деди Зариф Ливан бош вазири Тамом Салом билан учрашув чоғида.
Шунингдек, Зариф Саломнинг террорчиликка қарши курашга иштироки мамлакатнинг тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаганини таъкидлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top