Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жанубий Корея Ўзбекистон мактабларида “ақлли” синфхоналар яратишга ёрдам беради
08:48 / 12.08.2015
1801

Ўзбекистон ва Корея халқ таълим вазирликлари 29 июль куни мактаб синфларида интеллектуал рақамли аппаратлар билан жиҳозланган бошқарув тизимлари яратиш бўйича шартнома имзолашди. Бу ҳақда Review.uz сайти хабар бермоқда.
“Ақлли” синфхоналар лойиҳаси Корея таълим вазирлигининг ривожланиш кўмаги дастурининг бир қисмидир. 2011-2014 йилларда бу лойиҳа 9 мамлакатда, шу жумладан, Бруней, Колумбия, Индонезия, Мўғулистон, Филиппин, Камбожа, Озарбайжон, Шри-Ланка ва Парагвайда жорий қилинди. Жорий йилнинг 22 июль куни бундай шартнома Вьетнам билан имзоланди.
Лойиҳа доирасида Корея оқ электрон ёзув тахталари, ноутбуклар учун тагликлар сингари ўқув қуролларини тақдим этади. Материаллар ҳар бир мамлакатнинг таълим тизимини эътиборга олган ҳолда турлича бўлиши мумкин. Дастурни қўллаб-қувватлаш учун экспертлар юборилади, улар бундай синфхоналардан фойдаланиш борасида маърузалар ўтишади.


Улашинг
  • Теглар:
Top