Жиззах шаҳрида "Урал" русумли велосипед ўғриси қўлга олинди
17:03 / 12.08.2015
3961

Жиззах шаҳар ИИБга Қадрият кўчасида яшовчи 42 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг уйига кириб, ҳовлисидан "Урал" русумли велосипедини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида мазкур ўғирликни шу туманда яшовчи 34 ёшли йигит содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top