8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

16:33 / 12.08.2015 2500

Навоийда "Мерседес-Бенц"дан катта миқдордаги пулларни ўғирлаган автобус юкчиси қўлга олинди

Навоий вилояти Кармана тумани ИИБга "Тошвилавтопарк" МЧЖ ҳайдовчиси ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс Талқоқ маҳалласида жойлашган "Мўъжиза" чойхонаси олдида қаровсиз қолдирилган "Мерседес-Бенц" русумли автобусидан кўп миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида мазкур ўғирликни шу автобус юкчиси бўлиб ишлаган 29 ёшли фуқаро автобус эшиги қулфини очиб кириш йўли билан содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар

Top