Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонда 31 минг киши жиноий жавобгарликдан озод қилинди
11:40 / 12.08.2015
4232

Ўзбекистон жиноий ва жиноий-процессуал қонунчилигида ярашув институти жорий қилинди. У шу пайтгача 169 минг шахсга нисбатан қўзғатилган ишларни тўхтатиш имкониятини берди. Бугун ушбу янгилик 60 хил жиноят таркибига нисбатан қўлланади.
Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов баёнот берди.
Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини қўллаш амалиёти кенгайиб бормоқда.
“2000 йилларда айбдор деб топилганларнинг 47.2 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланган бўлса, ўтган йил якунларига кўра бу кўрсаткич 30.7 фоизни ташкил қилди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўрнига жарималар қўллаш амалиёти кенгаймоқда. Қонунчиликнинг либераллашуви муносабати билан етказилган 768 млрд сўмлик моддий зарарни ўз ихтиёри билан қоплаб берган 31 мингдан ортиқ судланувчи жавобгарликдан озод қилинди”, – таъкидлади Обидов.


Улашинг
  • Теглар:
Top