Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Протон-М» аварияси бўйича жиноий иш қўзғатилди
11:04 / 12.08.2015
2131

2015 йилнинг май ойида содир бўлган «Протон-М» ракета-ташувчиси билан боғлиқ ҳодиса учун жиноий иш қўзғатилди, дея хабар қилди Россия Федерацияси Бош прокуратураси.

16 май куни юзага келган авария сабабли Мексиканинг MexSat-1 сунъий йўлдоши йўқотилган эди.

Назорат органининг маълум қилишича, жиноий иш юзасидан тергов ишлари Бош прокуратура назорат остида ўтказилмоқда. Ушбу иш Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 216- модда 1- қисми (Тоғ, қурилиш ва бошқа ишлар чоғида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши) бўйича қўзғатилган.

Бундан аввалроқ эса «Протон-М» авариясига учиш вақтида ракетанинг учинчи даражали двигатели рул қисмининг ишламай қолгани сабаб бўлгани хабар қилинган эди. Воронеж механика заводида ишлаб чиқарилган мазкур эҳтиёт қисмида эса учинчи даражали турбонасос агрегати роторининг валида конструктив носозлик мавжуд бўлгани, натижада тебранма зўриқиш ортиб кетиб, фожеага олиб келгани аниқланган. Айни шу носозлик туфайли ракетанинг бош қисми учинчи бўлакдан ажралиб кета олмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top