Қозоғистон Россия Мудофаа вазирлигидан 5 та С-300 зенит-ракета мажмуаси олди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинди.
“Қозоғистон Ҳаво мудофааси кучлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларига беғараз асосда Россия Мудофаа вазирлигидан 5 дона замонавий С-300ПС зенит-ракета мажмуаси етказилди”, дейилмоқда хабарда.
Шунингдек, мажмуалар амалий отишмалар пайтида сновдан ўтказилади ҳамда Қозоғистон ҳаво ҳужумига қарши қўшинлари қуролланишига ўтади. С-300ПС мажмуаси паст баландликларда учувчи кичик нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган.