Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда мебель цехи ишчиси мижознинг 3 млн сўм пулини олиб қочиб кетди
11:19 / 12.08.2015
2103

Тошкентдаги мебель цехларидан бирининг ишчиси, 1981 йил туғилган Ғиёсиддин Абдуғаниев мижознинг 3 млн сўм пулини олиб, бу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди ва яшириниш йўли билан ундан “қутулиш”га ҳаракат қилди. Аммо, “Огоҳ” нашрининг ёзишича, мижоз ўз вақтида ИИБга мурожаат қилиб, фирибгарни топиб олган.
Абдуғаниев 1954 йили туғилган Санжар Исматиллаевнинг уйига буюртма бўйича келиб, керакли ўлчов ишларини олиб борган ва буюртма нархи 3.87 млн сўмни ташкил қилишини айтган. У мижоздан 2.8 млн сўм олиб кетган. Орадан бир неча кун ўтгач, Абдуғаниев қайтиб келиб, “қўшимча” харажатлар учун яна 250 минг сўм олиб кетган. Шу билан у Исматиллаевнинг қўнғироқларига жавоб бермай қўйган.
Суд давомида Абдуғаниевнинг шу йўл билан яна бир қанча мижозларни алдагани аниқланди.


Улашинг
  • Теглар:
Top