Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда юз берган ер кўчишидан кейин 40 киши бедарак йўқолди
11:25 / 12.08.2015
1206

Хитойнинг Шэньси вилоятида юз берган ер кўчиши туфайли 40 киши бедарак кетди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берган.

Хабарда айтилишича, бу табиий офат 12 август куни тонгида Шанло шаҳрида рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий шахта 1 млн кубометр ҳажмдаги тош ва тупроқ остида қолган.

Ҳозиргача, шахта ичидан 4 киши қутқариб олинган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ҳудудда ёғаётган ёмғир қутқарувчиларнинг ишини қийинлаштирмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top