8226.1 USD +18.06

9470.71 EUR -19.43

125.76 RUB +1.91

10751.5 GBP -45.35

13:09 / 13.08.2015 1937

Facebook Messenger’га кенгайтма яратган стажёрни ишдан бўшатди

Facebook компанияси Гарвард талабаси Арана Ханнани Facebook Messenger иловасига кенгайтма яратгани учун ёзги стажировкага таклифини бекор қилди. Бу ҳақда Boston.com портали хабар берди.
Стажёр май ойида Chrome браузери учун Marauder's Map кенгайтмасини яратган эди. У Messenger орқали мулоқот қилаётган суҳбатдошларнинг жойини харитадан аниқлаш имконини берар эди. Аммо компания талабани ушбу дастурни ўчириб ташлашга мажбур қилиб, унинг Facebook штаб-квартирасидаги стажировкасини бекор қилди.
Шунингдек, компания Ханнага матбуот билан мулоқот қилишни тақиқлади.
Бу хатти-ҳаракатларнинг сабаби сифатида кенгайтма ҳақидаги даракнинг бошқа ресурсда эълон қилиниши ва бунинг “компания ахлоқ стандартларига мос эмаслиги” кўрсатилди.

Теглар

Top