Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбек олимлари ҳаракат вақтида вазнни ўлчаш учун бункер тарозисини ихтиро қилишди
09:36 / 13.08.2015
2058

"AVTOMATIZIROVANNIYE SISTEMI IZMERENIYA" масъулияти чекланган жамияти ходимлари "Ҳаракат вақтида вазнни ўлчаш учун бункер тарозиси"ни ихтиро қилишди.

Мазкур ускуна ҳаракатдаги материални тортиш ва дозалашда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси ҳаракатдаги материални тортиш ва дозалаш аниқлигини оширишдан иборат ҳисобланади.

Тарози вазн ўлчаш датчикларига ўрнатилган вазн ўлчаш, устки вазн ўлчаш ҳамда остки вазн ўлчаш бункерларига эга. Вазн ўлчаш ва устки вазн ўлчаш бункерлари ўзларининг пастки қисмларида узатмалари кабел тармоғи орқали бошқариш блоки билан уланган затворлар билан таъминланган. Устки вазн ўлчаш ва остки вазн ўлчаш бункерлари эластик элементларда, масалан, пружиналарда ўрнатилган. Бункерларда узатмалари кабел тармоғи орқали бошқариш блоки билан уланган ағдаргичлар ўрнатилган.

Ихтиро муаллифлари - С.В.Савкин ва Н.В. Абрамовга ушбу бункер тарозиси учун № ИАП 05058 рақамли патент берилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top