Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия яна 4та давлат учун маҳсулот эмбаргосини жорий этди
14:19 / 13.08.2015
6588

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Россия маҳсулот эмбаргосини жорий этган мамлакатлар рўйхатини кенгайтирганини эълон қилди, дейилади РИА Новости хабарида.

Жавоб санкцияси сифатида яқиндагина АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада ва Норвегия сафига қўшилган Албания, Черногория, Исландия ва Лихтенштейнга шу каби чекловлар жорий этилди.

“Санкцияларга қўшилиш онгли равишда амалга оширилган танлов ҳисобланиб, бу ҳаракат уларнинг биз томонимиздан қўлланилувчи жавоб чораларига тайёр эканини билдиради”, дея айтиб ўтди Россия ҳукумати раҳбари.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олиб кирилиши бўйича чекловлар Европа Иттифоқи билан тузилган ассоциациянинг иқтисодий қисми кучга кирса, Украина учун ҳам жорий этилиши хабар қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top