Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Смоленсклик беморда Эбола вируси борлиги гумон қилинмоқда
16:22 / 13.08.2015
2334

Россиянинг Смоленск шаҳрида истиқомат қилувчи эркак Эбола вирусига чалинганликда гумон қилиниб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, эркак ўзини ёмон ҳис қилиб, шифокорларга мурожаат қилган. Уни текширган шифокор беморни безгакка гумон қилиб, чуқурроқ текшириш учун стационарга юборган.

Бундай ҳолат Россияда илгари ҳам кузатилган. Жумладан, 2014 йили Пензада нигериялик талаба ҳам Эболага гумон қилиниб шифохонага ётқизилиган эди, аммо тахминлар янглиш бўлиб чиқди.


Улашинг
  • Теглар:
Top