2015 йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир Халқ Демократик Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Жазоир муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.