Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Халқаро фазо станциясининг АҚШга тегишли сегментида авария содир бўлди
09:29 / 13.08.2015
2062

Халқаро фазо станциясининг АҚШга тегишли сегментида авария содир бўлди. Электр таъминотида юзага келган муаммо туфайли станциянинг бутун экипажи оёққа турғизилди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
“Ўтган тунда датчиклар ишлаб кетди, улар сегментнинг электр таъминоти тизимида носозлик борлигини кўрсатди. Буни бартараф қилиш учун астронавтлар оёққа кўтарилди”, – деди Россиянинг NASA’даги вакили.
Носозлик туфайли ҳаво айланиш тизими ишдан чиққан. Астронавтларнинг Хьюстондаги парвозларни бошқариш маркази ходимлари билан ҳамкорликдаги хатти-ҳаракатлари туфайли вазият ўнгланди.
Шунингдек, тундаги бедорлик туфайли бугун астронавтларга ухлашга кўпроқ вақт берилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top