Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойдаги портлаш бўйича маълумот тўплаётган CNN мухбирига ҳужум қилинди
14:35 / 13.08.2015
6034

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги осон ёнувчи маҳсулотлар омборида вужудга келган портлашга оид сюжетларни тасвирга олаётган CNN телеканали мухбири Уилл Риплига номаълум шахслар ҳужум қилишди, дея хабар тарқатди ТАСС.

Журналист шаҳардаги шифохоналардан бирида тасвирга олаётган вақтда бир гуруҳ номаълум шахслар унга ташланиб, видеокамерасини тортиб олишга ҳаракат қилган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top