Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Япония Россия бош вазири ўринбосарининг Куриль оролларидан бирига ташрифига норозилик билдирди
17:49 / 13.08.2015
3188

Япония ҳукумати Россия бош вазири ўринбосари, Россия президентининг Узоқ Шарқ федерал округидаги доимий вакили Юрий Трутневнинг Куриль оролларидан бири – Итуруп оролига ташрифига норозилик билдирди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, норозилик Россиянинг Токиодаги элчихонасига телефон орқали билдирилди. Япония ҳукумати Трутневнинг оролга ташрифини Япониянинг позицияси билан мос келмаслигини, юзага келган вазиятни эса ачинарли ҳол деб айтди.

Қайд этилишича, Трутнев оролга Бутунроссия ёшлар таълим анжуманида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Аввалроқ Япония ташқи ишлар вазири Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Куриль оролларига ташрифини номақбул деб атаган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга жавобан япониялик ҳамкасбларига шарҳ беришдан ўзларини тийишларини сўраган.


Улашинг
  • Теглар:
Top