Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ: Туркия ИШИД позицияларига халқаро коалиция таркибидан мустақил равишда авиазарбалар бермайди
09:30 / 14.08.2015
1797

Туркия ҳукумати АҚШнинг ИШИД жангариларининг Суриядаги қароргоҳларига мустақил равишда авиазарбалар бермаслик бўйича таклифига рози бўлди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби маълумот берди.
“Биз Туркия ҳукуматини ИШИДнинг Суриядаги позицияларига мустақил равишда зарба бермасликни сўрадик. Ҳаво операцияларининг хавфсизлигини таъминлаш учун Туркия халқаро аксилтеррор коалициясига уйғунлашиши талаб этилади. Туркия бунга рози бўлди”, – маълум қилди у брифинг чоғида.
Кирбининг ишонтириб айтишича, Анқара ва Вашингтон Сурияда ИШИД таҳдидини йўқ қилиш йўналишидаги ҳамкорлигини давом эттиради.


Улашинг
  • Теглар:
Top