Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дональд Трамп ўзини ҳақоратлаши мумкин бўлган минглаб доменларни сотиб олди
17:35 / 14.08.2015
2040

АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод бўлмиш миллиардер Дональд Трамп Trump Organization компанияси номидан бу компанияни, компания маҳсулотларини ҳамда ўзини ҳақоратлаши мумкин бўлган минглаб доменларни сотиб олди. Бу ҳақда Business Insider хабар берган.

Сотиб олинган доменлар орасида TrumpIsFired.com, HateTrumpVodka.com, ImBeingSuedByTheDonald.com ва NoMoreTrump.com. каби номларни кўриш мумкин.

Қайд этилишича, миллиардер шундай доменлардан 3155тасини харид қилган.

Trump Organization компанияси бундай доменлар Трампнинг бизнесига зарар келтириши эҳтимолини олиш мақсадида шундай иш тутган.


Улашинг
  • Теглар:
Top