Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дональд Трамп Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
06:18 / 14.08.2015
5494

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди. 

“Мен у билан учрашган бўлардим”, деб айтди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Путин бир неча ҳафтадан кейин ўтадиган БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида кутилаётгани ҳақидаги эслатмага жавобан.

Миллиардер Дональд Трамп президентлик лавозимига Республикачилар партияси номзодлари орасида етакчилик қилмоқда.

Аввалроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Нью-Йоркка БМТ Бош ассамблеяси йиғилишига бориши ҳанузгача кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.  


Улашинг
  • Теглар:
Top