Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нидерландия МН17 рейси самолёти қулаши бўйича ҳисоботни октябрда чоп этмоқчи
05:44 / 14.08.2015
1097

Украинанинг Донецк вилоятида Boeing-777 самолётининг фалокатга учраши ҳақидаги ҳисобот октябрда чоп этилади, деб хабар берди 13 августда Нидерландия хавфсизлик бўйича кенгашининг расмий вакили Сара Ферной Deutsche Welle медиакомпаниясига берган интервьюсида.

“Биз флокатга тегишли хулосалар, самолёт учган йўналиш, йўловчилар рўйхатини чоп этамиз”, деб айтди Ферной.

Фернойнинг айтишича, Нидерландиянинг хавфсизлик бўйича кенгаши айбдорларни ўрнатиш билан эмас, балки самолётнинг фалокатга учрашиши сабабларини тергов қилиш билан шуғулланади.

Амстердам-Куала-Лумпур йўналишида парвоз қилган МН17 рейси 2014 йилнинг 17 июлида Украинанинг Донецк килоятида фалокатга учраган. Самолёт бортида 298 киши бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Самолёт уриб туширилгани иддао қилиб келинмоқда.

 

 


Улашинг
  • Теглар:
Top