Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин Россия Ироқни террорчиликка қарши курашишда қўллаб-қувватлашини айтди
01:38 / 14.08.2015
2260

Россия президенти Владимир Путин Ироқ президенти Фуад Маъсумга ва бош вазир Ҳайдар Ободийга Боғдодда амалга оширилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва Россия Ироққа террорчиликка қарши курашишда ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

Аввалроқ Боғдод ташқарисида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида 60 киши ҳалок бўлгани, 200 нафар киши турли даражадаги жароҳатлар олгани маълум қилинган эди.

Путин Москва “тинч аҳолига қарши амалга оширилган ваҳшиёна жиноятни” қоралашини айтиб, Россия Ироқ ҳукуматини террорчиликка қарши курашда қўллаб-қувватлашини айтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top