Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон Visor билан Жеруй кони бўйича келишувга эришди
08:37 / 14.08.2015
1547

Қирғизистон ҳукумати Қозоғистоннинг Visor компанияси билан Жеруй олтин кони бўйича келишувга эришди. “Коммерсантъ” нашрининг ёзишича, бунда Қирғизистонга Россиянинг “Русская платина” компанияси кўмак берди.
Visor ушбу кондан фойдаланиш лицензиясининг бекор қилингани боис Қирғизистондан 548 млн доллар ҳажмида товон пули талаб қилаётган эди. Муса Бажаевга тегишли “Русская платина” конда ишлаш учун лицензияга эга бўлди ва айни пайтда Қирғизистон ва Visor ўртасидаги тортишувни ҳал қилишда иштирок этди.


Улашинг
  • Теглар:
Top