Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сочида ўзини портлатиб юбормоқчи бўлган эркак полицияга таслим бўлди
05:54 / 14.08.2015
1984

Ўзини ва уйини газ баллони ёрдамида портлатиш билан таҳдид қилган Сочида яшовчи эркак полицияга таслим бўлди. Эркак билан музокаралар 7 соатдан кўпроқ вақт давом этди. Ҳозирда эркак сўроқ қилинмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди. 

Лазарев тумани Волковка посёлкасида бир эркак ўз уйида қамалиб олиб, ўзини портлатиши билан таҳдид қилган. Маълум бўлишича, ундан аввал 35 ёшли эркак оиласида можаро чиққан.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан яқин орадаги уйларда яшовчилар эвакуация қилинган. Воқеа жойида полициянинг тезкор гуруҳлари ва психологлар иш олиб борган. Музокараларга, шунингдек, эркакнинг рафиқаси ҳам жалб қилинган. 


Улашинг
  • Теглар:
Top